Жамият
Бугун Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик марказининг электр энергияси таъминотида носозлик рўй бергани сабабли, мазкур қозонхонадан иссиқ сув ва иссиқлик узатиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бунинг оқибатида Юнусобод туманида тўлиқ, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида эса қисман иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Хабарга кўра, айни пайтда Иссиқлик марказида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Мутасаддилар соат 17:00 гача иссиқ сув ва кечки 24:00 га қадар иссиқлик таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилган.
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77919
Жамият
56829
Жамият
56055
Жамият
51108
Жамият
//
Изоҳ йўқ