Жамият
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан 2021 йил 13 ноябрдан бошлаб Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида 770/769-сонли «Афросиёб» замонавий поездларининг қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қатновлар ҳафтанинг шанба, якшанба кунлари амалга оширилади. Ҳаракат жадвалига кўра шанба ва якшанба кунлари эрталаб соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширадиган 770-сонли «Афросиёб» замонавий поезди Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтиб, соат 12:47 да Бухоро-1 темир йўл вокзалига етиб боради.
Шунингдек, 769-сонли «Афросиёб» замонавий поезди ушбу кунларда соат 15:02 да Бухоро-1 темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб, соат 18:50 да Тошкент марказий темир йўл вокзалига кириб келади.
Бугунги кунда қатновини амалга ошираётган «Афросиёб» замонавий поездлари эса ўз ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
77749
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ