Сиёсат
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров телефон мулоқоти пайтида фуқарони номақбул сўзлар билан обрўсизлантириб, ҳақоратлагани акс этган аудиоёзув тарқалди. Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, аудиоёзувда Андижон шаҳар ҳокими ва ўзини Омаджон дея таништирган фуқаро ўртасида ўзаро тортишув юзага келгани ва шаҳар ҳокими фуқарога нисбатан уни ҳадеб безовта қилмаслигини айтиб, ҳақоратлагани, фуқаро томонидан эса ижара ҳаққи ва уйини тиклаб бериш таъкидлангани ҳақидаги суҳбат мавжуд бўлган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари амалга оширилган. Ўрганиш ишлари давомида тарқалган аудиоёзув ҳақиқатан ҳам Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровга тегишли экани ўз тасдиғини топган.
Шунингдек, фуқаро томонидан айтилаётган ижара ҳаққи ва уйини тиклаш тўғрисидаги ҳолат юзасидан ўрганишлар давомида фуқаро О.Н. истиқомат қиладиган Алишер Навоий шоҳкўчаси 57-сонли икки қаватли уйи сносга тушгани, ҳозирги кунда «Султон хаус» МЧЖ қурилиш фирмаси томонидан шу жойга кўп қаватли уй-жой мажмуасини қуриш ишлари олиб борилаётгани сабабли фуқаро О.Н. ижарага чиқарилиб, унга ижара пуллари доимий равишда тўлаб келинаётгани маълум бўлган.
Таъкидланишича, фуқаро Андижон шаҳар ҳокимига доимий равишда, туну кун телефон қонғироқларини амалга ошириб, 2 хонали 52 квадрат метрдан иборат бўлган уйи ўрнига «Султон хаус» МЧЖдан, шаҳар марказидан 400 квадрат метрли уй-жой ва Gentra автомобили ундириб беришини сўраб, шаҳар ҳокимини доимий обрўсизлантириб келган.
Ўрганиш давомида О.Н.нинг ушбу хонадонга нисбатан уй-жойга бўлган эгалик ҳуқуқи мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Аслида эса уй-жой онасининг номида экани ва қурилиш фирмаси ҳамда О.Н.нинг онаси ўртасида янги қурилаётган уй-жойдан хонадон ажратиб бериш бўйича келишувга эришилган.
Хабарга кўра, ҳозирда фуқаронинг онасига ижара учун тўланиши керак бўлган пул тўлалигича тўлаб берилган.
Шунингдек, Андижон шаҳар ҳокимининг фуқаро билан мулоқоти давомида ишлатган ҳақоратли сўзлари учун Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан алоҳида ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилинган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ