Жамият
«Академнашр» раҳбари Санжар Назар куни кеча «Daryo.uz» сайтига интервью берди. Суҳбат давомида у «KorzinkaUz» раҳбари Зафар Ҳошимовга эътироз ва таклифларини билдириб ўтди.
“Қанийди, ҳамма тадбиркорларимиз Зафар ака Ҳошимовга ўхшаб китоб чиқаришса... Қанақадир акция, нархидан қатъи назар улар жуда сифатли китоб тайёрлашди. Фақат доим бир савол туғилади: нега Зафар ака бизга буюртма бермасдан, чет элда чиқариб келдилар у китобни? Ўзбекистонда бундай сифат, тажриба йўқ деб ўйласалар керак. Лекин биз қилиб беролардик. Иккита китобниям олдим, кўрдим. Замонавий технологиялардан фойдаланган жойлари бор. Биз ўша томони ҳам қилиб беролардик ва «KorzinkaUz»нинг буюртмасидан учинчи китобимизни чиқарган бўлардик, балки. «Мушуклар маликаси Минуш» китобимизга ўхшатиб бошқа биттасини нашр этармидик...
Уларгаям анча арзонга тушарди. Миллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаган бўлардилар ва ҳоказо. Ҳозир гапиряпману, истиҳола бор. Бировнинг меҳнати, чўнтагидаги пулига аралашишга умуман ҳаққимиз йўқ. Ҳозирги ҳаракатнинг ўзига тасанно деймиз. Мабодо, кейинги сафар қилмоқчи бўлсалар, қўшимча маълумот сифатида айтай, ўша китоблардек сифатда ўзимизда ҳам қилиш мумкин. Балки, биз кўрмаётган, сезмаган томонлари бўлгандир. Балки, Украинада китоб чоп этиш осондир, бошқа жиҳатлари бордир. Ишлаш қулай бўлгандир. У томонларини билмаймиз”, дейди Санжар Назаров.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ