Халқаро миқёсдаги Сервантес мукофоти ғолиби аниқланди

Сақлаш
14:01 / 12.11.2021 1044 0

Жаҳон адабий майдонидаги машҳур Сервантес мукофоти бу йил уругвайлик Кристина Пери Россига насиб қилди. “Унинг асарлари XX асрдаги сургунлик ва сиёсий можароларни доимо эслатиб туриши ҳамда Испан ва Лотин Америкаси ўртасидаги кўприк бўлиб қолиши керак” деб қайд этди ҳакамлар ҳайъати.

 

Кристина Пери Росси 1941 йилда туғилган. Испанияда журналистика, таржимонлик ва ёзувчилик билан шуғулланади. У сиёсий сабабларга кўра икки марта қочқинликни бошдан кечирган. Аёл жинсий зўравонликка қарши ҳамиша курашиб келган. 1984 йилда ёзилган “Аҳмоқлар маржони” асари машҳур.

 

Сервантес мукофоти ҳар йили испанзабон ёзувчиларга берилади. Мукофот қиймати 125 минг евро. Пандемия туфайли тақдирлаш маросими онлайн ўтказилмоқда. Бу мукофотга машҳур адиб Борхес ҳам сазовор бўлган.      

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//