Жамият
«UzAuto Motors» компанияси «SAP» ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириши ва маҳсулотларни инвентаризация қилиши муносабати билан барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш яна бир неча кунга тўхтатилди.
Компания хабарига кўра, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирларининг ўтказилиши сабабли «UzAvtoSavdo» иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.
Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.
Қўшимча қилинишича, 2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва вақтинчалик чеклов учун олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.
Шу билан бирга, автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.
Қайд этиш керак, компания 4 январдан шартнома бериш, автомобилларни топшириш ва тўловларни амалга оширишни вақтинча тўхтатган ва бу бир неча кун давом этишини маълум қилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ