Жамият
«Ўзгидромет» келаётган дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 6 январь ва дам олиш кунлари Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудларидан нам ва илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, фақат шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
Бугун кундузи ҳаво 7-12 даража илиққача, эртага 10-15 даража илиққача кўтарилади, якшанба куни эса яна 7-12 даража илиқ бўлади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб туман тушиши кузатилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.
Аввалроқ 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланиши ҳақида хабар берилганди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77695
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ