Сиёсат
9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича масалалар ҳам кўриб чиқилди, дея хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Давлат раҳбари сўзларига кўра, охирги 3−4 кунда бўлиб ўтган чангли об-ҳаво шароити ушбу дастур қанчалик тўғри эканлигини яққол кўрсатиб турибди.
Мутасаддилар лойиҳани амалга оширишда қўшиб ёзиш, рақамларни бўрттириб кўрсатиш, ишларни пала-партиш бажаришга йўл қўймаслик ҳақида қатъий огоҳлантирилган.
Ҳозирга қадар Қорақалпоғистон, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ишга фаол киришган, лекин Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида дарахт экиш режа кўрсаткичларидан анча ортда қолаётгани таъкидланди.
«Шу билан бирга Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманларида кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмаган. Ушбу туман ҳокимларига қатъий огоҳлантириш бериладиган бўлди», — деди Шавкат Мирзиёев.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77922
Жамият
56832
Жамият
56056
Жамият
51111
Жамият
//
Изоҳ йўқ