Жаҳон
Мунгстен кўприги — саноат меъморчилигининг баланд ва ноёб ёдгорлиги ҳисобланади. У сайёҳлар учун эшикларини очди. Германиянинг энг баланд темир йўл кўприги Мунгстенер Брюк иккита шаҳар — Солинген ва Ремшед ҳудудларини боғлайди.
Дюсселдорф шаҳрига яқин очиқ конструкция кузатув майдонига кўтарилишни истаган ҳар бир киши махсус темир бош кийими ва камар билан ҳимояланади. Маршрут Вуппер дарёсидан тахминан 100 метр баландликдаги майдонга олиб боради. Кузатув майдонига декабр ва январдан ташқари барча ойларда чиқиш мумкин. Қишнинг икки ойида ҳаваскор алпинистлар учун кўприк таъмирлаш ишлари сабабли ёпилади. Шуниси эътиборлики, кўприкка чиқишга катталарга ҳам, болаларга ҳам рухсат берилган.
"Deutsche Welle" нашри ушбу ноёб пўлат кўприк фотогалереясини эълон қилди.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ