Жамият
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Тошкент ёшларни севади» фестивали доирасида ўтказиладиган тадбирлар юзасидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида ёшларни қандай мукофотлар кутаётганини айтиб ўтди, дея ёзмоқда «Дарё».
Маълум қилинишича, «Тошкент ёшларни севади» фестивали 15 ноябрдан 15 декабрга қадар ўтказилади. Форумнинг энг фаол ёшларининг 10 нафарига Франциянинг машҳур «Ле Кордон Блю» (Le Cordon Bleu) университетига 6-9 ойлик ўқув курсларида ўқиш имконияти берилади.
«Бундан кейин фаол қатнашган ёшларга мукофотни машина, уй-жойларга эмас, чет элнинг кучли университетларида таълим олиб келишга йўналтирсак ҳамма ёшларга ёқса керак. Чет элнинг юксак олийгоҳларида ўқиб келиб, тажриба ўрганиб, Ўзбекистонга орттирган тажрибаларини олиб келишига йўналтирсак яхши бўлади.
Машина ҳам тез бузилади, сотилади. Орттирган тажриба уларнинг ўзи билан қолади. Дунёнинг истаган университетида ўқишга имконият яратиб беришга ҳаракат қилишимиз керак. Агар Тошкентни ривожлантирмоқчи бўлсак, фақат шу йўл билан ривожлантириш имкони бўлади», — дея таъкидлади Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Қайд этилишича, лойиҳа ва тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 200 мингдан ортиқ ёшларни жалб қилиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш режалаштирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ