Жамият
Бугун, 10 ноябрь куни Республика Маънавият ва маърифат марказида “Янги Ўзбекистон Учинчи Ренессанс остонасида” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ректорлари, Республика тарихчи, файласуф, адабиётшунос, иқтисодчи олимлар, санъат намоёндалари, Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари матбуот ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Анжуманни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов очиб, йиғилганларни бугунги тадбирнинг мақсад ва вазифалари билан таништирди. Шундан сўнг йиғилганлар асар ҳақдаги мулоҳазалари ва хулосалари билан ўртоқлашдилар.
Китоб иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, сенатор Муртазо Раҳматов ҳамда академик, биология фанлари доктори, профессор Бакридин Зарипов ҳаммуаллифлигида чоп этилган. Асар кенг китобхонлар аудиториясига мўлжалланган.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ