Маданият
Инсон ҳаётидаги энг катта ютуқ – ўзлигини англаш, шу орқали умридан мазмун топишдир. “Маънавий ҳаёт” журналининг 2022 йил 4-сонида эълон қилинган мақолаларда ўзликни англаш, халқимизнинг бебаҳо қадриятларини асраш ҳақида сўз юритилади. Жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи, филология фанлари номзоди, профессор Хуршид Дўстмуҳаммад билан бўлган суҳбатда маънавий ҳаёт, бу борада бажаришимиз зарур бўлган вазифаларимиз ҳақида сўз боради. “Миллатнинг сифат кўрсаткичи” деб номланган суҳбат-мақолада маънавият уммонининг қандай вужудга келиши, пировардида у миллат тараққиётида қандай ўрин тутиши ҳақида фикрлашилади.
“Харитаси ўзгараётган дунё” мақоласи инсоният тарихида урушлар нечоғлик фожиалар келтиргани, тинчлик қадри ҳақида муаллиф Сайфиддин Оканов қарашлари баён этилган. Ушбу мақолада катта талофатларга сабаб бўладиган урушлар учинчи одамнинг арзимас гап-сўзларидан бошланиши ҳаётий мисоллар билан ўзига хос тарзда очиб берилган.
Тезкор равишда глобаллашаётган, ҳатто адабиёт ҳам овозли китоблар кўринишига ўтаётган даврда маънавиятни қандай асраш мумкин? Уни ҳиссиз матоҳлардан ҳимоялашнинг замонавий усуллари борми? Шоир Суҳроб Зиё “Мобиллашиб бораётган тафаккур” мақоласида шу каби саволларга жавоб излайди. Муаллиф интернет ва замонавий гаджетлардан узоқлашмасдан туриб номоддий маданий меросларимизни асраб қолиш борасида таклифларни ўртага ташлайди.
Журналист Шаҳноза Рофиеванинг “Макрооламдаги микроолам олими” номли суҳбат-мақоласида ёш математик олим Отабек Ҳакимов илм йўлидаги заҳматлари ҳақида сўз юритади. Шунингдек, олим ҳаётида адабиётнинг ўрни ва аҳамиятига тўхталган.
Шунингдек, “Миллат харитаси” рукнида профессор Бегали Қосимов сиймосига чизгилар, “Қўлёзмалар ёнмайди” рукнида Одил Ёқубовнинг ижодхонаси билан танишишингиз мумкин. Қолаверса, Шоҳсанам Хидированинг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиев билан суҳбати, Муножат Рауфзоданинг “Оловлар ичра ўзим бор” каби мақолалари ўрин олган.
Ўқувчи журнал билан танишар экан аждодларимизнинг тутимлари, маънавий ҳаётимизнинг бугунги қиёфаси ҳақида тасаввурга эга бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ