«Йилнинг энг яхши асари» республика танлови ғолиблари аниқланди (рўйхат)

Сақлаш
19:26 / 30.12.2022 3333 0

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида «Йилнинг энг яхши асари» республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Танлов ғолиблари билан танишинг:

 

Олий ўрин:

Луқмон Бўрихон – «Имом Мотуридий» тарихий романи учун;

 

Шеърият бўйича:

Раим Фархади – болаларга бағишлаб ёзилган «Слон – автобус» китоби учун;

Турсун Али – «Сайланма» шеърий китоби учун;

 

Наср бўйича:

Муҳаммад Али – «Клеопатра» тарихий романи учун;

Шаҳодат Исахонова – «Нодираи Даврон» тарихий романи учун;

 

 

Драма бўйича:

Қўчқор Норқобил – «Тоғлардек баланд бўл» китоби учун;

 

Таржима бўйича:

Рисолат Ҳайдарова – Иван Буниннинг «Хилват хиёбонлар», Галина Долгаянинг «Югурик сувлар қўшиғи», Нобел мукофоти совриндори Иво Андричнинг «Дрина кўприги» романлари таржималари учун;

 

 

Адабий танқид ва публицистика:

Марат Таўмуратов – «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Амударё» каби нашрларда эълон қилинган туркум мақола, эсселари учун.

 

Олий ўрин 20 миллион ва ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар 10 миллион сўмдан пул мукофотлари, дипломлар билан тақдирланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//