Ўзбекистон мандаринни асосан Покистондан импорт қилмоқда

Сақлаш
19:13 / 30.12.2022 3008 0

Давлат статистика қўмитаси Покистондан Ўзбекистонга январь-ноябрь ойларида 36,7 минг тонна мандарин импорт қилинганини қайд этди

 

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида энг кўп Покистондан 36,7 минг тонна мандарин импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, мандарин импорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16, 4 минг тоннага ошган.

 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 12 та хорижий давлатдан қиймати 11,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 45,6 минг тонна мандарин импорт қилган.

 

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон энг кўп мандарин импорт қилган давлатлар:

 

  1. Покистон — 36,7 минг тонна
  2. Туркия — 3,6 минг тонна
  3. Хитой — 3,2 минг тонна
  4. Эрон — 503 тонна
  5. Миср – 442,2 тонна

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//