Жамият
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази 4 ноябрь куни кузатилган чанг-ғубор таъсирида атмосферанинг чанг билан ифлосланиши энг юқори бўлган ҳудудларни маълум қилди.
4 ноябрь куни ҳавода чанг миқдори бўйича максимал аҳамиятлилик: Гулистон, Олмалиқ шаҳрида 20 РEМ (рухсат этилган миқдор), Чирчиқ — 26, Тошкент — 33, Бекобод — 18, Ангрен — 8, Бухоро шаҳри — 14, Навоий шаҳри — 8, Самарқанд — 4, Сариосиё, Наманган, Урганч, Фарғона, Қўқонда тахминан 2 РEМ.
Хабарга кўра, 5 ва 6 ноябрь кундузи атмосфера ҳавосининг чанг билан ифлосланиши пасая бошлаган ва 2 дан 8 РEМ даражаси етган.
8 ноябрь кундузи республикада атмосфера ҳавоси ифлосланиши фақат айрим шаҳарларда рухсат этилган аҳамиятлиликдан юқори бўлган: Бекобод — 2,7 РEМ, Фарғона ва Қўқон — 2, Самарқанд — 1,5, Гулистон, Чирчиқ ва Олмалиқ — 1,3, Бухоро, Ангрен ва Сариосиё — 1,1, Навоий ва Урганч — 0,9 ва Нукус — 0,7 РEМ.
Тошкентдаги атмосфера ҳавосининг ифлосланишини кузатиш автоматик мониторинг станцияларида ҳар соатда амалга оширилади. Бошқа шаҳарларда кузатувлар дискрет режимида ўтказилади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ