Жамият
Ноқулай об-ҳаво шароити сабаб Тошкент ва Андижон халқаро аэропортлари фаолияти вақтинчалик чекланди. Қалин туман туфайли бир нечта халқаро ва маҳаллий авиарейслар бошқа муқобил аэропортларга йўналтирилди.
Ноқулай об-ҳаво шароити Тошкент ва Андижон халқаро аэропортлари ишининг чекланишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Хусусан, Тошкент аэропортида қуюқ туман сабабли кўринишнинг ёмонлашиши (250 м) Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9614 (Москва — Тошкент) рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилишига сабаб бўлди.
HY336 (Жидда — Тошкент) рейси эса Навоий халқаро аэропортига йўналтирилди. Об-ҳаво яхшилангач, борт йўловчилар билан пойтахт аэропортига учиб келди.
Андижон аэропорти ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вақтинча ёпилди. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY091 (Тошкент — Андижон) ва HY049 (Андижон — Самарқанд) рейслари Фарғона аэропортидан ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
«Андижон аэропорти раҳбарияти томонидан йўловчилар учун Фарғона аэропортига транспорт ташкил қилинди», — дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ