Янги йил байрами олдидан бозорлардаги нархлар эълон қилинди

Сақлаш
17:22 / 30.12.2022 2871 0

Янги йил байрами олдидан айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

 

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича 2022 йил 28 декабрь ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қуйидагича:

 

Суякли мол гўшти (1 кг) - 48 000 – 78 000 сўм;

Қўй гўшти (1 кг) - 55 000 – 91 000 сўм;

Картошка (1 кг) - 3000 – 6000 сўм;

Пиёз (1 кг) - 3000 – 6000 сўм;

Сабзи (1 кг) - 2000 – 5 000 сўм;

Тухум (10 дона) - 10 000 – 17 000 сўм;

Гуруч (1 кг) - 6000 – 27 000 сўм;

Ўсимлик ёғи (1 л) - 16 000 – 30 000 сўм;

Шакар (1 кг) - 11 000 – 14 000 сўм.

 

Қайд этиш керак, бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//