Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга маҳсулотлар эълон қилинди

Сақлаш
22:49 / 29.12.2022 1004 0

Давлат статистика қўмитаси озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар эълон қилинди.

 

Унга кўра, хориждан энг кўп харид қилинган махсулот буғдой бўлди (696 млн. АҚШ доллари).

 

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати (АҚШ доллари):

 

Буғдой – 696 млн. доллар;
Шакарқамиш – 434,2 млн. доллар;
Ўсимлик ёғи – 248,5 млн. доллар;
Маргарин маҳсулотлари – 229,3 млн. доллар;
Қорамол гўшти – 205,7 млн. доллар;
Буғдой уни – 128,8 млн. доллар;
Какао ва шоколад – 121,2 млн. доллар;
Сут маҳсулотлари – 75,1 млн. доллар;
Картошка – 73,4 млн. доллар;
Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 66,9 млн. доллар;
Банан – 53,1 млн. доллар;
Парранда гўшти – 43,6 млн. доллар;
Чой – 41,4 млн. доллар;
Кофе – 30,5 млн. доллар;
Қандолат маҳсулотлари – 28,2 млн. доллар;
Маккажўхори – 26,8 млн. доллар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//