Маданият
Кеча, 28 декабрь куни «Киночилар уйи» кинотеатрида Кинематография агентлиги ҳамда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан «Олтин Ҳумо» миллий кинотақдимоти ўтказилди.
.jpg)
Тантанали тадбирда 2021 йилнинг 1 январидан 2022 йилнинг 1 октябрига қадар премьераси бўлиб ўтган фильмлар турли номинациялар бўйича тақдирланди. Oyina.uz фотомухбирлари тантанали тадбирдан фоторепортаж тайёрлади.
.jpg)
«Oltin Humo» III миллий мукофотининг 2022 йилги ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:
Энг яхши ҳужжатли фильм — «Матонат»
Режиссёр: Шуҳрат Маҳмудов;
Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси маҳсулоти.
.jpg)
Энг яхши анимацион фильм — «Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат»
Режиссёр: Абдулатиф Ҳайдаров;
«ASTIR ANIMATION STUDIO» ва «BEGIM» киностудияси маҳсулоти.
.jpg)
Энг яхши компьютер графикаси — Давлат Арабшоев
«Абдулла Қодирий» ҳужжатли фильмидаги иши учун;
Энг яхши кино бастакори — Дмитрий Янов-Яновский
«Тутқунлик» бадиий фильмидаги иши учун;
Энг яхши овоз режиссёри — Абдуқаҳҳор Каримов
«Муҳаббат баҳори» фильмидаги иши учун;
.jpg)
Энг яхши монтаж иши — Хуршид Алихўжаев
«101 рейс» бадиий фильмидаги иши учун;
.jpg)
.jpg)
Энг яхши грим рассоми — Галина Иванова
«Муқимий» бадиий фильмидаги иши учун;
.jpg)
Энг яхши либос бўйича рассом иши — Анастасия Сущук
«Муқимий» бадиий фильмидаги иши учун;
Энг яхши рассом иши — Алишер Умрзоқов
«Муқимий» бадиий фильмидаги иши учун;
.jpg)
Энг яхши сценарий — Зулфиқор Мусоқов
«Ҳайрат» бадиий фильмидаги иши учун;

Энг яхши операторлик иши — Азизбек Арзикулов
«Ҳайрат» бадиий фильмидаги иши учун;
Энг яхши режиссёрлик иши — Зулфиқор Мусоқов
«Ҳайрат» бадиий фильмидаги иши учун;
.jpg)
Энг яхши аёл роли — Раъно Шодиева
«Аёл қисмати» бадиий фильмидаги роли учун;

Энг яхши эркак роли — Ҳошим Арслонов
«101 рейс» бадиий фильмидаги роли учун;
.jpg)
Йилнинг энг яхши фильми — «Аёл қисмати»;
«DILSHOH MEDIA» киностудияси маҳсулоти;
Режиссёр: Дилмурод Масаидов.
.jpg)
Томошабин меҳрини қозонган фильм — «Барон-2»;
Режиссёр: Рустам Саъдиев.

Шунингдек, Ўзбек кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун махсус мукофоти билан:
Ёқуб Аҳмедов,
Ўзбекистон халқ артисти;
Ҳамидулла Акбаров,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси;
Жўра Тешабоев,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби;
Бектулу Низомитдинов,
Кинематография Агентлиги ҳудудий бўлими раҳбари;
Бахтиёр Мадиёров,
«Қорақалпоқфильм» киностудияси директори тақдирланди.
.jpg)
.jpg)
Ғолибларга «Oltin Humo» махсус статуэткаси ҳамда 25 млн сўм миқдорида пул мукофоти берилади.
Фото: Холида Мусулмонова,
Абдуманнон Муҳаммад
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
77329
Жамият
56480
Жамият
55672
Жамият
50730
Жамият
//
Изоҳ йўқ