2023 йилда COVID-19 ва mpox пандемиялари бекор қилиниши мумкин – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

Сақлаш
17:13 / 29.12.2022 1152 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келгуси йил давомида коронавирус ва mpox (маймун чечаги) пандемияларини бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳар икки касалликдан ўлим кўрсаткичлари сезиларли даражада камаяётгани билан боғлиқ.

 

Ташкилот раҳбари Тедрос Гебреесуснинг таъкидлашича, шунга қарамай, инсоният 2023 йилда қатор муаммоларга дуч келиши мумкин. Бунга баъзи мамлакатларда коронавирусга қарши эмлаш даражаси пастлиги, диагностика ва даволаш воситалари етишмаслиги сабаб бўлади.

 

Баёнотда келтирилишича, mpox эпидемияси 2022 йилдаги яна бир оғир синов бўлди. Якунланаётган йилда у дунёнинг 110 давлатида 82 минг нафардан ортиқ беморда қайд этилди. Шу боис июль ойида бу хасталик пандемия деб эълон қилинди.

 

Ўшандан буён Ер юзида мазкур инфекциянинг тарқалиши 90 фоиздан зиёд камайди. Агар бу тенденция давом этса, 2023 йилда пандемия якунлангани эълон қилинади. Худди шундай ҳолат Угандадаги Эбола эпидемияси билан ҳам кузатиляпти.

 

Бироқ Африкадаги қурғоқчилик, очарчилик, 29 мамлакатда давом этаётган вабо эпидемияси, йилига 8 миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлаётган кашандалик, нотўғри овқатланиш, семизлик, қандли диабет, саратон ва юрак-қон томир касалликлари кўпайиши, ОИВ, безгак ва силга қарши кураш жараёнининг сустлашуви каби глобал муаммолар инсоният саломатлигига жиддий таҳдид бўлиб турибди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//