Жаҳон
Нобель мукофоти лауреати, 24 ёшли покистонлик қиз Малала Юсуфзай бугун, 10 ноябрь куни турмушга чиқди. У бу ҳақда Твиттер ва Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилган.
Тўй маросими Ислом анъаналарига мувофиқ икки оила аъзолари иштирокида Бирмингем саройида бўлиб ўтган. “Бугун ҳаётимдаги энг унутилмас кун. Ассер билан турмуш қурдик, ҳаётимизнинг сўнгига қадар бирга бўлиш насиб қилсин”, деб ёзади у.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг 9 октябрида толиблар Малаланинг жонига қасд қилади. Оғир аҳволдаги ярадор қиз Пешовардаги шифохонага олиб борилади. 15 октябрда эса Малала Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳридаги ҳарбий госпиталга кўчирилади.
Малалага қилинган суиқасд бутун дунёда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Покистонда икки миллиондан зиёд киши Малала билан бирдамлик рамзи сифатида ҳукумат номига ёзилган «Таълим олиш ҳуқуқи» деган илтимосномага қўл қўйди.
2013 йили октябр ойида Буюк Британияда Малала Юсуфзайнинг инглиз журналисти Кристина Лэмб билан ҳаммуаллифликда ёзилган «Мен Малаламан» номли автобиографик китоби чоп этилади.
Натижада Юсуфзай 2014 йил 10 октябрда Тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган. У бутун дунё болаларининг таълим олишига кўмаклашувчи «Малала фонди»нинг асосчисидир. Айни пайтда Буюк Британияда яшайди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ