2021 йилда хорижда вафот этган 361 нафар фуқаро жасади олиб келинди – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Сақлаш
22:11 / 09.11.2021 844 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2021 йилнинг 10 ойи давомида 7 минг 992 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 288 минг 352 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 минг 194 нафарига ижтимоий ёрдам, 10 минг 951 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди, дея хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.

 

5 минг 984 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилган бўлса, 308 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилган. Шунингдек, хорижда вафот этган 361 нафар фуқаро жасади олиб келиниб, 408 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар юртга қайтарилди. Оғир тан жароҳати олган 12 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди, - дейилади хабарда.

 

Агентликка мурожаат қилган меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 892,1 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ҳам ундириб берилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//