Жамият
Тошкент метросининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати соат 07:00 дан бошланадиган бўлди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида янги метро бекатларининг қурилиши билан боғлиқ қурилиш, таъмирлаш ишлари тунги белгиланган вақт оралиғида бажарилиши режаланган. Шу муносабат билан «Ер усти ҳалқа йўли» метро йўналишида поездлар ҳаракати белгиланган тартибда соат 05:00 дан эмас, балки соат 07:10 дан йўлга қўйилди.
«Ҳозирда мавжуд метро йўналишларда поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатини давом эттирмоқда.
Келтирилган ноқулайлик юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ