Саудия Арабистонида ўзбекистонлик зиёратчилар бўлган автобус ЙТҲга учради

Сақлаш
14:59 / 28.12.2022 1006 0

Саудия Арабистонида 50 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар бўлган автобус ЙТҲга учради. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Юсуф Қобулжонов хабар берди.

 

Маълум қилинишича, воқеа 27 декабрь куни Саудия Арабистони вақти билан соат 09:15 да, «Ал-Афаж» транспорт компаниясига тегишли Мерcэдес-Бенз автобус ҳайдовчиси Жидда—Мадина 160-магистраль йўлида ухлаб қолиши оқибатида юз берган.

 

Мазкур автобусда Ўзбекистондан борган 50 нафар зиёратчилардан 10 нафари жароҳатланган. Жабрланганларга Мадина шаҳри яқинидаги «Вади Ал-Фарʼ» ва «Ал-Ҳимна» шифохоналарида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Автобусдаги 40 нафар зиёратчи Мадина шаҳридаги меҳмонхонага жойлаштирилган.

 

«Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган. Ушбу мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳамда тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган. Дипломатларимиз фуқароларимиз ҳолидан хабардор бўлиб турибди», — дейилади ТИВ расмий вакили берган ахборотда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//