«Док-1 МАКС» дориси билан боғлиқ гумонланувчилар ДХХ томонидан ҳибсга олинди

Сақлаш
09:12 / 28.12.2022 929 0

Давлат хавфсизлик хизмати 18 боланинг ўлими билан якунланган «Док-1 МАКС» дориси билан боғлиқ воқеалар бўйича жиноят иши қўзғатди.

 

Ҳиндистоннинг «Marion Biotech Pvt. Ltd» компаниясига тегишли мазкур дори воситаси мамлакатимизга «Quramax Medical» МЧЖ томонидан савдога чиқарилган. Препарат уй шароитида болаларга шифокор рецептисиз шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган.

 

ССВнинг лаборатор ўрганишларига кўра, бу сиропнинг таркибида мавжуд бўлган «этиленгликоль» моддаси бемор саломатлигида жиддий салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази хулосасига кўра, «Док-1 МАКС» сиропи меъёрий ҳужжатда белгиланган талабларга жавоб бермайди.

 

Ҳолат юзасидан ДХХнинг Тергов бошқармаси томонидан «Quramax medical» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси