Инсон учун кунлик уйқу меъёри қанча? Мутахассис жавоб берди

Сақлаш
17:09 / 27.12.2022 1046 0

Олимлар хулосасига кўра, одам сутка давомида беш соатдан кам ухласа, унда сурункали касалликлар ривожланиш хавфи 20 фоизга ошади.

 

Уйқусизлик асоратлари, айниқса, ўрта ва кекса ёшли инсонлар саломатлигига кўпроқ хавф солади.

 

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидованинг таъкидлашича, носоғлом турмуш тарзи, хусусан, асабийлашиш, безовталик, ухлашдан аввал меъёридан ортиқ овқатланиш, ёруғ муҳит каби омиллар уйқусизликка сабаб бўлади.

 

Оқибатда:

— иммунитет пасайиб, инсон турли касалликларга чалинишга мойил бўлиб қолади;

— фойдали иш коэффициенти камайиб, диққатни жамлай олмаслик, хотира сусайиши кузатилади;

— кам ухлаган инсон юрак-қон томир касалликларига чалиниши, бош оғриғи, депрессия, стрессдан азият чекиши мумкин.

 

Бир кеча-кундузда неча соат ухлаш керак?

 

чақалоқлар — 18-19 соат;

болалар — 11-12 соат;

катта ёшлилар — 7-8 соат ухлаши меъёр ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//