Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Давлат раҳбари йиғилиш кун тартибидаги масалаларнинг аҳамиятига тўхталди.
«Халқимизнинг соғлиғи, оналар ва болалар, нуронийларнинг саломатлиги ҳеч нарса билан ўлчанмайдиган энг бебаҳо бойлигимиздир.
Шунинг учун ислоҳотларимизнинг бош мезони бўлган «Инсон қадри учун» тамойилининг муҳим бўғинларидан бири ҳам барча учун сифатли тиббий хизматлар олишга имконият ва шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Очиқ айтиш керак, туман ва шаҳарларда ихтисослашган, юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатиш, шифокорлар малакаси билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳали ўз ечимини топгани йўқ.
Ислоҳотларимизнинг келгуси беш йиллик дастурини ишлаб чиқиш жараёнида сайловолди учрашувлари доирасида бунга яна бир бор гувоҳ бўлдик.
Шу боис, сайловолди дастурда тиббиётни халқимизни рози қиладиган тизимга айлантириш бўйича катта марраларни белгилаб олдик», деди Президент.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ