Самарқандда қалбаки купюраларни муомалага киритганлар ушланди

Сақлаш
22:33 / 26.12.2022 1387 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Д. (муқаддам судланган) “Хўжасоат” МФЙ ҳудудида 2 бош қўй хариди учун фуқаро А.Х.га 4 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни бериб кетганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

 

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга ошириш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//