Жамият
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар 2-кичик даҳада трансформатор пунктида ёнғин келиб чиққани тўғрисида видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят «Ҳудудий электр тармоқлари» филиали матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси тезкор чиқиш бригадаси томонидан 110/35/6 кВ «Яйилма» ПСдаги 6 кВ «Юлдош» фидеридан чиқувчи 2-кичик даҳада жойлашган 155-сонли трансформатор пунктида 25 декабрь куни соат 20:50 да носоз трансформатор ўрнига заҳирадаги трансформатор пунктига алмаштирилиб ишга туширилаётган вақтда трансформаторнинг 0,4 кВ томонидаги ажраткичда қисқа туташув юз берган. Бунинг оқибатида 6 та кўп қаватли уйда яшовчи 380 га яқин аҳоли электр таъминотидан узилган.
«Ҳозирда тезкор чиқиш ишчи гурухи томонидан аниқланган камчиликлар бартараф қилинмоқда. Тез фурсат ичида ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларини электр таъминоти тўлиқ тикланади», – дейилади хабарда.
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ