Жамият
Фарғона вилояти ИИБ Марғилон шаҳридаги мактабларнинг бирида ўқитувчилар ўртасидаги «разбор» видеосига муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Марғилондаги 15-сонли ўрта мактабида ўқитувчилар ўртасида жанжал содир бўлгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган.
Маълум бўлишича, 19 декабрь куни 15-мактабнинг 7-синф ўқувчиси М.О. дарс пайтида ташқарига чиқиб келиш учун ўқитувчиси Р.Т. дан рухсат сўраган. Ўқувчига рухсат берилмаган бўлсада, у ташқарига чиқиб кетаётганида ўқитувчининг «қуш уясида кўрганини қилади» деган гапини эшитиб, яқинлари Р.У. ҳамда У.Р.ни чақириб келган. Натижасида мактаб ўқитувчилари билан синф хонасида ўзаро жанжал келиб чиққан.
Жанжал давомида ўқитувчилар Р.Т. ва М.У. тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат Марғилон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйҳатга олиниб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77695
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ