Жамият
Ноқулай об-ҳаво туфайли Наманган аэропорти вақтинча чекланди. Москва — Наманган ва Самара — Наманган — Екатеринбург йўналишидаги самолётлар Наманган халқаро аэропортида қалин туман туфайли Самарқанд ва Фарғонага йўналтирилди.
Қаттиқ туман туфайли кўриш чегарасининг пасайиши (125 м) Наманган халқаро аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Хусусан, Намангандаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Москва – Наманган йўналиши бўйича Red Wings авиакомпаниясининг WZ4483 рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9806/9829 рейси эса (Самара – Наманган – Екатеринбург) Фарғона халқаро аэропортидан амалга оширилади.
Наманган аэропортининг хабар беришича, яқин соатларда об-ҳаво шароити яхшиланиши кутилмоқда.
«Йўловчилар парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчилардан олишлари мумкин», – дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77545
Жамият
56614
Жамият
55814
Жамият
50885
Жамият
//
Изоҳ йўқ