Жамият
Олтиариқ туманида аниқланган қутуриш касаллиги бўйича тарқалган хабарлар юзасидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро А.Хамралиев 25 сентябрь куни Азимобод ветеринария участкаси мудири Т.Қирғизбоевга телефон орқали 13 кун аввал бозордан сотиб олган қорамолининг иштаҳаси йўқлиги, нохуш ҳолатдалиги ҳақида хабар берган. Участка мудири Т.Қирғизбоев касалланган ҳайвонни ветеринария кўригидан ўтказганда қутуриш касаллигига хос клиник белгилар аниқланган.
Ушбу қорамолдан олинган намуналар вилоят ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази вирусология бўлимида текширилганда (28 сентябрь 2021 йил №2850 сонли экспертизаси) қутуриш касаллиги тасдиқланиб, якуний текшириш хулосаси олиш учун бир ой биопробага қўйилган.
Касалликнинг келиб чиқишига асосий сабаблардан бири маҳалладаги чўл ҳудудда ёввойи фауна мавжудлиги, яъни ёввойи ҳайвонлар ёки кемирувчилар борлиги, дейилади хабарда. Ҳозирда ушбу ҳудуд туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан алоҳида назоратга олинган. Аҳоли қарамоғидаги чорва ҳайвонлари клиник кўрикдан ўтказилиб, профилактик ветеринария-санитария тадбирлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, мазкур ҳудудда қутуриш касаллигига қарши 53 бош ит Биокан-R вакцинаси билан эмланиб, 12 бош дайди, қаровсиз итлар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан овланган.
Хонадон эгаси ва унинг турмуш ўртоғига касал ҳайвон билан контактда бўлгани учун туман Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги маркази томонидан медицина муолажаси кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг умумий ҳолати яхши.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ