Жамият
Тошкент шаҳридаги «Алпомиш» муз саройи қайта фойдаланишга топширилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, 50 йилдан ортиқ тарихга эга «Юбилейний» спорт мажмуаси икки йил давом этган таъмирлаш ишларидан кейин «Алпомиш» номи билан яна қад ростлади.
Лойиҳанинг умумий майдони 8 минг квадрат метр, 6 минг ўринга эга бўлиб, энг замонавий ва жаҳон андозаларига жавоб берадиган спорт иншоотига айлантирилди.
Муз саройида хоккей матчлари, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг бўйича мусобақалар ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, ривожланган хорижий давлатларнинг бу йўналишдаги тажрибасини оммалаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Бундан ташқари, муҳташам муз саройида спорт ихлосмандлари учун турли ўқув машғулотларини ўтказиш ҳам йўлга қўйилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ