Жаҳон
Ўзбекистонда болалар ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг Қирғизистонда ҳам «Doc-1 Max» препарати савдоси тўхтатилди. Бу ҳақда мамлакат Дори воситалари ва тиббий асбоблар билан таъминлаш департаменти маълум қилди.
Мазкур номдаги таблетка ва сироп савдоси бугун, 23 декабрдан тўхтатилган.
«Doc-1 Max» препарати комбинацияланган дори воситаси бўлиб, у иситма, бош оғриғи, томоқ оғриғи, самарали йўтал билан кечувчи ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва гриппни симптоматик даволашда қўлланилиб келинади. Мазкур препарат Қирғизистон Республикасида 2018 йилда рўйхатга олинган ва мамлакатга охирги импорт 2021 йилда бўлган. 2022 йилда эса импорт қилинмаган», – дейилади Департамент хабарида.
Шунингдек, айни пайтда дори воситаси лаборатория таҳлили учун Марказий назорат-таҳлил лабораториясига юборилгани маълум қилинди.
Департамент, шу билан бирга, ҳозирча «Doc-1 Max» препарати билан боғлиқ нохуш ҳолатлар қайд қилинмаганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 декабр куни ижтимоий тармоқларда «Doc-1 Max» дори воситаси истеъмолидан Самарқанддаги шифохоналарда болалар ўлими кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўзбекистон ССВ мазкур препаратнинг савдоси вақтинча тўхтатилганини маълум қилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ