Жамият
Тошкент вилояти прокуратураси Паркент туманида ноқонуний кесилган дарахтлар бўйича маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда Паркент тумани Красногорскда бир неча йиллик дарахтлар кесиб ташланаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилган.
Аниқланишича, тумани Ободонлаштириш бўлими томонидан туманнинг «Қизил тоғ» МФЙ ҳудудидаги қуриб қолган дарахтларни кесиш юзасидан Давлат хизматлари агентлигига электрон шаклда мурожаат қилинган. Жараёнда масъулиятсизликка йўл қўйилгани натижасида рухсат берилган дарахтлардан ташқари 7 тўп дарахт ҳам кесилган ва ўсимлик дунёсига 587 503 185 сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан туман ободонлаштириш бўлими бошлиғи ва бошқаларга нисбатан Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77606
Жамият
56654
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ