Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилади

Сақлаш
20:22 / 23.12.2022 1799 0

Бугун, 23 декабрь куни Тошкент шаҳрида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси билан Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр стансиясини қуриш бўйича шартномалар имзолаш маросими бўлиб ўтди.

 

Унда Саудия Арабистони Инвестициялар вазири Халид ал-Фалиҳ, “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян, Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

 

Мазкур йирик қувватли шамол электр стансияси 2026 йилда ишга туширилиши, йилига 5,2 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва бунинг натижасида йилига 1,5 млрд куб метр табиий газ тежалиши режалаштирилган.

 

Аҳамиятлиси, стансияда 300 МВт/550 МВт-соат электр сақлаш кимёвий батареялари (аккумуляторлар) ўрнатилади. Ушбу батареялар шамол турбиналаридан чиқувчи ўзгарувчан электр энергиясини ростлаб беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//