Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашга қарор қилди

Сақлаш
17:56 / 23.12.2022 1772 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақда у ўз Telegram-каналида маълум қилди.

 

«Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман.

 

Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман.

 

Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Розинг бўлинглар!

 

Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин», – деб ёзади у.

 

Аввалроқ у Twitter саҳифасида давлат бюджети лойиҳасининг жорий муҳокамасида қатнашмагани ҳақида ёзган эди.

 

«Бу сафарги буджет муҳокамаларида иштирок этмадим. Катта ҳажмдаги лойиҳани ўқишга ҳам етарли вақт берилмади. 1-ўқишда ялпида сўз сўрасам «зам» спикер Улуғбек Иноятов очиқчасига сўз бермади. Сўнг мажлисдан чиқиб кетдим ва кирмадим.

 

Депутатларни оғзини ёпадиган «зам»ларни боридан йўғи яхши», – деб ёзганди Расул Кушербаев.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//