Жамият
Қарши туман туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора олаётганда қўлга олинган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро С.Қ.нинг аризаси юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.М. бирлашмада катта ҳамшира лавозимида ишловчи С.А. орқали фуқаро С.Қ.ни ишга қабул қилиш эвазига 500 долларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Қарши туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани қайд этилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
77145
Жамият
56391
Жамият
55576
Жамият
50595
Жамият
//
Изоҳ йўқ