Жамият
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган «Док-1 МАКС» таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилгандан сўнг беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Фармасевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, ушбу вазият дарҳол назоратга олинган. Беморлар аҳволини ўрганиш ва ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилган.
Унинг таркибига агентлик ҳамда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг малакали мутахассислари киритилди.
Самарқанддаги дорихоналардан харид қилинган Ҳиндистонинг «Марион Биотеч Пвт. Лтд» компаниясига тегишли «Док-1 МАКС» таблетка ва лимон ва асал таъмли сироп дори воситалари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда. Лаборатория таҳлиллари якунлангач, унинг натижалари ҳақида эълон қилинади.
22 декабрдан «Док-1 МАКС» дори воситаларининг юртимиздаги савдоси вақтинча тўхтатилди ва бу ҳақда «Қурамах Медиcал» МЧЖ томонидан реализасия қилинган ташкилотларга хабар юборилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ