Жамият
Дунёдаги етакчи соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик хизматлари компанияси ҳисобланган International SOS мамлакатларнинг одамлар ҳаёти учун хавфсизлиги ҳақидаги ҳисоботини тақдим этди, деб хабар бермоқда Туризм ва маданий мерос вазирлиги.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири дея қайд этилган. Бу борада мамлакат АҚШ, Испания, Швеция, Буюк Британия, Қатар, Франция каби давлатлар билан бир рўйхатда жойлашган.
«Зўравонлик жиноятлари даражаси жуда паст. Ҳеч қандай сиёсий тазйиқ, фуқароларнинг тартибсизликлари ва чет элликларга нисбатан диний ёки ирқий тажовуз кузатилмайди. Хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар хизматлари самарали ва инфратузилма мустаҳкам. Транспорт хизматлари юқори стандартларга эга, хавфсизлик қоидалари кучли ва фақат вақти-вақти билангина саёҳатлар тўхтатилиши мумкин», — дея таъриф берилади хавфсизлик юқори бўлган мамлакатларга.
Энг хавфли давлатлар сифатида эса Афғонистон, Мали, Ливия, Ироқ, Сурия, Афғонистон, Яман ва Украина қайд этилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ