Жамият
12 декабрь куни пойтахтдаги «Илҳом» театрида рўй берган ёнғинга электр симларининг эскиргани сабабли юзага келган қисқа туташув сабаб бўлган. Бу ҳақда театрнинг расмий саҳифасида хабар берилди.
Ёнғин хавфсизлиги органининг экспертиза натижалари бўйича далолатномаси янги йилдан кейин тақдим этилади. Театр маъмурияти мазкур ҳужжатни эълон қилинишини билдирган.
Ҳозирда «Илҳом» зарар кўрган кўргазма залини тартибга келтирмоқда, дейилади хабарда.
«Яқин кунларда тиклаш-таъмирлаш ишларини бошлашни режалаштирганмиз. Биз етган зарарнинг қийматини ҳисоблаймиз», – дея таъкидлаган театр маъмурияти.
Эслатиб ўтамиз, ёнғин оқибатида театрнинг кўргазма зали жойлашган холлининг 80 квадрат метр майдони зарар кўрган эди. Ўт ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида бинонинг 600 квадрат метр майдон сақлаб қолинди.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77606
Жамият
56654
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ