Жамият
Фарғона вилояти Учкўприк туманида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақдa Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
21 декабрь куни 08:30 ларда Учкўприк тумани ИИБ навбатчилик қисмига берилган хабарга кўра, туманнинг «Чорбоғ» МФЙ Юксалиш кўчасида яшаган 1977 йилда туғилган Э. Ш. ва унинг турмуш ўртоғи 1995 йилда туғилган Э. К. яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб ходиса жойида вафот этган.
Кўздан кечириш давомида яшаш хонадонининг ёнма-ён жойлашган ётоқхонаси ва ювиниш хонасига қўлбола усулда ясалган, темирдан ишланган печка ўрнатилгани, печка шланг орқали пропан газ балонига уланиб, иситиш учун мослангани, ҳодиса содир бўлган куни эса хонадонда газ тўлиқ ёнмасдан, ис гази ажралиб чиққани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77606
Жамият
56654
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ