Ҳудудларда Маънавият ва маърифат масканлари фойдаланишга топширилди

Сақлаш
19:31 / 21.12.2022 989 0

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ, Тахиатош ва Нукус туманларидаги Маънавият ва маърифат масканларининг тантанали очилиш маросимлари бўлиб ўтди.

 

 

Маънавият ва маърифат масканларининг очилиш маросимларига бағишланган тадбирларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раис ўринбосари Рустам Сапарбаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари Татлимурат Атамуратов, туманларнинг ҳокимлик вакиллари, зиёлилар, нуроний ва ёшлар иштирок этди.

 

 

 

Маънавият ва маърифат масканларида ёшларнинг ўз устида ишлаши учун барча имкониятлар яратилган. Замонавий талаблар асосида жиҳозланган марказларда Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар, ҳунармандлар учун турли танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотлари ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, ҳар бир янгидан қурилган масканга Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими томонидан 250 тадан ортиқ китоблар масканлар фондига совға қилинди. Маросимда мутасаддилар марказнинг шу каби имкониятлари ҳақида гапириб, унинг ижодкор ёшлар учун эркин мулоқот майдони бўлишини таъкидлашди.

 

Шунингдек, бундай масканлар Самарқанд вилояти Жомбой тумани ва Қашқадарё вилояти Нишон туманида ҳам фойдаланишга топширилди.

 

 

 

Замонавий ва барча қулайликларга эга Маънавият масканлари очилишида кенг жамоатчилик, сектор раҳбарлари, нуронийлар ва ёшлар, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

 

 

Қайд этиш керак, маънавият масканида бўлинма раҳбари ҳамда мутахассис учун хоналар, кутубхона, тадбирлар учун зал, фотокўргазмалар зали ўрин олган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//