Спорт
Озарбoйжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир давом этмоқда.
Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий мусобақада дунёнинг номдор 10 гроссмейстерлари қаторида рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун дона суряпти.
Мусобақанинг якунига етган рапид йўналишидаги баҳсларда Абдусатторов ўз пешқадамлигини сақлаб қолган ҳолда турнир чемпионига айланди. Нодирбек учинчи кун дастурида 1 ғалаба ва 2 дуранг натижа қайд этди ва 14 очко билан халқаро хотира турнири ғолиблигини қўлга киритди.
Абдусатторов 7-турда энг яқин таъқибчиси озарбайжонлик Рауф Мамедовни мағлубиятга учратди. Руминиялик Ричард Раппорт ҳамда сўнгги турда ҳиндистонлик Гукеш билан дурангга рози бўлди. Якунда 9 партиядан 5 тасида ғалаба, 4 тасида дуранг ўйнаб, мусобақани мағлубиятсиз якунлади.
21 декабрдан шахматчилар блиц йўналишида мусобақаларни бошлайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77431
Жамият
56542
Жамият
55728
Жамият
50798
Жамият
//
Изоҳ йўқ