Тошкентдаги автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи видеорегистраторлар ўрнатилади

Сақлаш
14:18 / 21.12.2022 816 0

Жамоат транспорти учун мўлжалланган йўлаклардан фойдаланган ва ўз автомобилини бекатларга қоидага зид равишда қолдириб кетган ҳайдовчиларга чора кўриш бўйича янги тизим ишга тушади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг маълум қилди.

 

«Автомобилларнинг йўл ёқаларига тартибсиз қолдириб кетиш ҳолатлари жуда кўп. Бунинг олдини олиш мақсадида жамоат транспортларига видеорегистраторлар ўрнатиш режалаштирилган. Бу орқали инсон омилини чеклаган ҳолда қоидабузарларга нисбатан жазо чораларини қўллаш йўлга қўйилади», — дейди Тошкенбоев.

 

Аввалроқ Самарқанддаги йўловчи ташувчи автобуслар ҳам қоидабузарликларни қайд этиб бориши айтилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//