Жамият
«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, Ер усти метро йўли қурилиш ишлари муносабати билан ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказилган қисмини қайта улаш ишлари олиб борилади.
Хусусан, Сергели туман Қипчоқ кўчасидан ўтувчи ер усти метро йўли қурилиш ишлари муносабати билан Д-1000мм бўлган ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказилган қисмини қайта улаш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 20 декабрь куни 9:00 дан 21 декабрь куни 9:00 гача Сергели тумани бўйича «Қорасув», «Тараққиёт», «Хонабод», «Қушбеги», «Хонабодтепа», «Қурувчилар», «Дарё бўйи», «Файзли», «Жалоир», «Қипчоқ», «Сўғдиёна», «Ўзгариш», «Ҳабибий», «Темир йўлчи», «Шукур Бурхонов», «Янги Сергели», «Тинчлик», «Гулистон», «Бобур», «Иттифоқ», «Нилуфар», «Ҳумо» маҳаллалари вақтинча сувсиз қолдирилади.
Шунингдек, Янгиҳаёт тумани бўйича «Қипчоқ», «Йўлдош», «Ал-Фарғоний», «Виқор», «Олчазор», «Дўстлик», «Чортоқ», «Чарағон», «Тошкент» маҳаллалари, 1-сонли Туғруқ комплекси, 37-сонли поликлиникага ичимлик суви ўчирилади.
Сувсиз қолган ҳудудларга ичимлик суви махсус техникаларда етказиб берилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ