![](/storage/posts/December2024/EeZNWWKigso6Sw5k0MFR-small.jpg)
Спорт
Таиланднинг Бангкок шаҳрида кикбоксинг бўйича Осиё чемпионати ўтказилди.
18 декабрь кунги мусобақада ўзбекистонлик кикбоксингчилар 6 та олтин медаль совриндори бўлди:
1. Абдумуродов Давлатбек — 67 кг;
1. Косолапов Сергей — 69 кг;
1. Маҳмудов Назарбек — 51 кг;
1. Баратов Ҳсанхон — 91 кг;
1. Азимов Муродбек — 91 кг;
1. Баратов Ҳусанхон — 91 кг.
Осиё чемпионатида 22 нафар кикбоксинг спорт устаси 27 та йўналишда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишди. Чемпионат сарҳисобига кўра спортчилар 24 та медални қўлга киритишди. Улардан 10 таси олтин, 9 таси кумуш ва 5 та бронза медалга эга чиқишди.
Спортчиларнинг 6 нафари Жанг санъати жаҳон ўйинлари йўлланмаси учун белгиланган вазн тоифасида курашиб, уларнинг учтаси кейинги йил Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган Жаҳон ўйинлари мусобақасида қатнашиш имкониятига эга бўлишди.
Келгуси йилда Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган жанг санъати жаҳон ўйинларида Ўзбекистондан биринчи марта кикбоксинг устаси сифатида юрт байроғини кўтарадиган спортчилар:
Истамов Зарифжон — 60 кг;
Косолапов Сергей — 69 кг;
Чориева Малика — 65 кг.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ