Ўқитувчилардан йиллар давомида фаррош, комиссияга хизмат кўрсатувчи официант, бўш залларни тўлдирувчи «массовка» сифатида фойдаланилди – Саида Мирзиёева

Сақлаш
00:56 / 19.12.2022 998 0

«Заковат» интеллектуал олимпиадаси доирасида брейн-ринг ўйинлари финали бўлиб ўтди. Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева ҳар бир заковатчи ортида турган устозлар ҳақидаги фикрларини билдирди.

 

«Афсуски, фарзандларимизга таълим бераётган ўқитувчилар йиллар давомида ҳақ-ҳуқуқсиз, ҳимоясиз, қадрсиз бўлди. Улардан боғбон, фаррош, мактабга келган комиссияларга хизмат кўрсатувчи официант, зерикарли тадбирларда бўш залларни тўлдирувчи ‘массовка’, матбуот нашрларига мажбурий обуначи, тунги навбатчи ва мактаб қоровули сифатида фойдаланилди.

 

Энди бу ишларни тўхтатиш вақти келди. Чунки ўқитувчилар қадрини кўтармас эканмиз, ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутиляпти. Бугунги интеллектуал олимпиада ғолибларини чин дилдан табриклайман!» – деб ёзади Мирзиёева.

 

14–17 декабрь кунлари ўтказилган «Заковат» Интеллектуал олимпиадаси ўз якунига етди. Умумжамоа ҳисобида қуйидаги жамоалар олимпиаданинг биринчи совриндорлари бўлди:

 

1-ўрин: Қарши давлат университети;

2-ўрин: Тошкент тиббиёт академияси;

3-ўрин: Тошкент давлат педагогика университети.

 

Ғолиб бўлган олий таълим муассасалари қуйидаги кўринишда президент соврини билан тақдирланади:

 

1-ўрин: Университет талабалари учун замонавий кутубхона;

2-ўрин: 100 та моноблок;

3-ўрин: 100 та ноутбук.

 

Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорлари бўлган талабалар чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ёки магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга юборилади;

 

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олади.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//