Жамият
Бугун, 18 декабрь куни Тошкентда истеъдодли ўзбек адиби Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди.
Собир Ўнар 1964 йил 25 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Қувкалла қишлоғида туғилган. У 1986 йилда ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган.
Собир Ўнарнинг илк ҳикояси — «Кунсулувнинг хатлари». Шундан сўнг ёзувчининг «Орзуга тўла қишлоқ» (1989), «Овлоқ адирлар бағрида» (1990), «Чашма» (1991) ҳикоялар тўпламлари нашр этилган. «Чамбилбелнинг ойдаласи» (2006) асари муаллифи. Қорақалпоқ адиби Х.Тожимуродовнинг «Ов ҳангомалари» (1990) ҳамда турк ёзувчиси Бакир Юлдузнинг «Карбало фожиаси» қиссасини ўзбек тилига таржима қилган.
Oyina.uz адибнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ