Жамият
Кўплаб касалликлар нотўғри овқатланиш туфайли юзага келишини яхши биламиз. Масалан, жигар, ўт қопи, ошқозон-ичак, қон-томир, эндокрин тизими хасталиклари кўпинча носоғлом таомланиш асоратлари сифатида изоҳланади.
Аммо худди шу омил мия хасталиклари, хусусан, ақлий заифликни ҳам келтириб чиқариши мумкин экан. Австралиялик олимлар ўз тадқиқотлари якунида шундай хулосага келишди.
Жумладан, деменция касаллигида мия тўқималарининг нобуд бўлиши кузатилади. Бу ацетилхолин моддаси етишмовчилиги туфайли юз беради. Оқибатда бундай беморларнинг 60 фоизида Альцгеймер қайд этилиб, хасталик вақт ўтиши билан кучайиб бораверади.
Австралиялик мутахассислар зарарли озиқ-овқатлардан бутунлай воз кечиш ана шундай ҳолатлар хавфини сезиларли даражада камайтиради, деган фикрда. Чунки баъзи таомлар таркибидаги тўйинган ёғлар ва трансёғлар деменция ривожланишини тезлаштиради. Ёғли сут маҳсулотлари, жумладан, сариёғ, шунингдек, шоколад, гўшт, пальма ва кокос мойлари шулар сирасидан.
Трансёғлар, айниқса, ҳозирги кун ибораси билан айтганда, «фастфуд»лар, қизариб пишган овқатлар ва газаклар, дўконда харид қилинган пишириқлар, хусусан, торт ва печенье таркибида кўп учрайди.
Тадқиқотга кўра, юқоридаги озиқ-овқатларни истеъмол қиладиган одамларда ақлий заифлик ва мия хасаликларига чалиниш хавфи анча юқори. Парҳезга амал қилувчи, яъни тўйинмаган ёғлар истеъмолидан тийиладиган кишиларда эса когнитив бузилишларнинг ривожланиш хавфи камроқ.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ